Экофаоллар учун 15 фоизлик мукофот тизими жорий этилди

Экофаоллар учун 15 фоизлик мукофот тизими жорий этилди

Экофаоллар учун 15 фоизлик мукофот тизими жорий этилди
Эндиликда экологик ҳуқуқбузарликларни фош этган фуқаролар молиявий рағбатга эга бўлади. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан “Эконазорат” тизими ва “@ecogovuzbot” орқали юборилган мурожаатларга асосан жариманинг 15 фоизи муаллифга мукофот сифатида берилади.

Бу ҳақда қўмита раиси, Махсус комиссия раҳбари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди. У фуқароларни фаолликка чорлаб, ҳар бир камера экологик ҳимоянинг воситасига айланиши кераклигини таъкидлади.

“Ҳуқуқбузарликни аниқланг ва мукофотингизни олинг. Тинч ҳаёт ва тоза ҳаво учун курашда биргамиз”, – деди Абдуҳакимов ўз мурожаатида. Янги тизим аҳолини экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка ундаши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.