Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Янгиҳаёт туманидаги аҳоли пунктларининг бир қисмида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ матбуот хизмати маълум қилди. Ушбу чора таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида кўрилмоқда.

Ўчириш қуйидаги вақт ва манзилда амалга оширилади:

. Сана: 2 декабрь куни

. Вақт: соат 10:00 дан 18:00 га қадар

. Манзил: Янгиҳаёт тумани, «Чортоқ» МФЙ ҳудудидаги истеъмолчилар

Масъуллар таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти қайта тикланишини билдирган ва юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.