Ўзбекистонда шахсий пенсия ҳолати ҳақида онлайн маълумот олиш мумкин бўлди

Ўзбекистонда шахсий пенсия ҳолати ҳақида онлайн маълумот олиш мумкин бўлди
Ўзбекистонда шахсий пенсия ҳолати ҳақида онлайн маълумот олиш мумкин бўлди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал)да фуқароларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш хизмати йўлга қўйилди.

Ушбу хизматдан жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашувчилари бўлган ҳамда электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитида шахсий идентификацион рақами мавжуд жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун махсус ҳужжатлар талаб этилмайди. Халқ банки билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур хизмат бепул бўлиб, онлайн тарзда амалга оширилади.

Сўров юборилганда, жавоб хати Ягона портал орқали «фойдаланувчи кабинетига» ва/ёки фойдаланувчи Ягона порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатган почта манзилига юборилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.