Cамарқанднинг Қўшработида носоз йўл туфайли одамлар тутдек тўкилмоқда


Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани йўллари шу қадар ўйдим-чуқурки, аҳоли вилоят марказига бориб келгунча тутдек тўкилмоқда, транспорт воситалари эса таъмирталаб ҳолга тушмоқда, деб ёзади 1news.uz “Жамият” нашрига таяниб.
Хабарда ёзилишича, 2015 йил июнда тумандаги Кориз қишлоғидан асфальт ётқизиш бошланган, аммо бир километрга бориб-бормай ишлар тақа-тақ тўхтаган.
Республика йўл жамғармасининг йўлни таъмирлаб бериш ҳақидаги ёқимли ваъдалари ҳам қоғозда қолиб кетган. Қайд этилишича, Йўл жамғармасига пул тўлаётган одамларнинг сабр косаси тўлган ва мутасаддилардан амалий иш талаб қилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













