28 февраль куни учун об-ҳаво маълумотлари: қишнинг сўнги куни қандай бўлади?

28 февраль куни учун об-ҳаво маълумотлари: қишнинг сўнги куни қандай бўлади?
28 февраль куни учун об-ҳаво маълумотлари: қишнинг сўнги куни қандай бўлади?

Қишнинг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кузатилади.

​Демак, 28 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +14... +16, кечаси эса +3.. +5 даража илиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорати +10... +15, кечаси эса 0...+5 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Кундузи +7... +12 даража иссиқ кузатилади. Кечаси ҳаво ҳарорати +2... +7 даража илиқ бўлади. Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ҳарорати кундузи +11... +16, кечаси эса 0... +5 бўлиши айтилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда деярли об-ҳавонинг совуши кузатилади. Ҳарорат кундузи +3... +8 кечаси, -5... 0 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида мўтътадил иқлим қайд этилади. Икки вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +10... +15, кечаси +5... +10 бўлиши кутилмоқда.

Ҳар қандай об-ҳавода ҳам бошлаган ишингиз бароридан келсин. Сешанба кунини хуш кайфият билан бошласангиз, албатта, ундаги самарадорликни ўзингизга оғдириб оласиз.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.