Ўзбек ихтирочилари диабетик нон маҳсулоти тайёрлаш усулини ишлаб чиқдилар

Ўзбек ихтирочилари диабетик нон маҳсулоти тайёрлаш усулини ишлаб чиқдилар
Ўзбек ихтирочилари диабетик нон маҳсулоти тайёрлаш усулини ишлаб чиқдилар

\"Донмаҳсулотлари илмий ишлаб чиқариш маркази\" масъулияти чекланган жамият ходимлари диабетик нон-бўлка маҳсулотини тайёрлаш усулини ихтиро қилдилар. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Мазкур усулдан озиқ-овқат саноати, чунончи функционал фойдаланишга мўлжалланган нон-бўлка маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хусусан, диабетик нон-бўлка маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Ушбу ихтиронинг асосий вазифаси озиқ-овқат толалари ва функционал қўшимчалар билан бойитилган, нон сифатининг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичлари яхшиланган диабетик нон-бўлка маҳсулотини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Ихтиро муаллифларига агентлик томонидан патент топширилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.