Тошкент ва вилоятни боғловчи янги автобус йўналиши очилди

Очиқ тендер натижаларига кўра имзоланган брутто шартнома асосида 3 мартдан 10 сонли \"Хўжақўрғон маҳалласи – Юнусобод 12-даҳаси\" автобус йўналиши фаолияти йўлга қўйилди. Янги қатновни таъминлаш учун катта сиғимга эга 10 та \"Mercedes-Benz\" автобуси жалб этилди.
Йўналиш Хўжақўрғондан бошланиб, Енбекши, Бувра ота, Й. Оҳунбобоев, Чароғон, Олийгоҳ, ТҲАЁ, Чинобод, Янги шаҳар ҳамда А. Дониш кўчалари орқали ҳаракатланади. Қатновнинг сўнгги бекати — \"Юнусобод 12-даҳаси\".
Автобуслар ҳар куни соат 05:30 дан 21:55 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. Мазкур йўналиш Тошкент шаҳри ва вилояти ўртасидаги транспорт алоқаларини янада енгиллаштириши кутилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













