Uzbekistan Airways Тошкент–Тель-Авив рейсларини қайта йўлга қўйди

Uzbekistan Airways Тошкент–Тель-Авив рейсларини қайта йўлга қўйди

Uzbekistan Airways Тошкент–Тель-Авив рейсларини қайта йўлга қўйди

Uzbekistan Airways 14 апрелдан бошлаб Тошкент — Тель-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтанинг душанба, сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, 3 майдан бошлаб якшанба кунлари Тошкент — Самарқанд — Тель-Авив ҳамда Тель-Авив — Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча рейслар йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Uzbekistan Airways март ойи охирида Тель-Авивга рейсларни мажбурий равишда бекор қилганди.

Шу тариқа, авиакомпания халқаро парвозларни босқичма-босқич тиклаб, йўналишлар тармоғини янада кенгайтиришда давом этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.