Ўзбекистондан доимий яшаш учун қанча фуқаро кўчиб кетди?

2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш мақсадида 2 277 нафар фуқаро кўчиб кетди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизга кам.
Кўчиб кетганларнинг энг катта қисми Қозоғистон ва Россияга йўл олган. Хусусан, доимий яшаш учун кетганларнинг 80,6 фоизи Қозоғистонни, 16,4 фоизи эса Россияни танлаган.
Шунингдек, Жанубий Корея, Қирғизистон ва бошқа давлатларга кўчиб кетган фуқаролар ҳам қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб кетиш Қорақалпоғистон Республикасида — 727 нафар, Тошкент вилоятида — 637 нафар ва Навоий вилоятида — 511 нафарни ташкил этган.
Энг паст кўрсаткич Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 3 нафар бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













