Ўзбекистонликлар учун Таиландга визасиз кириш тартиби ўзгармоқда

Ўзбекистонликлар учун Таиландга визасиз кириш тартиби ўзгармоқда

Tаиланд ҳукумати мамлакатга визасиз кириш ҳамда чегарада виза бериш — Visa on Arrival тизими бўйича янги ўзгаришларни тасдиқлади. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг 15 июлидан бошлаб 93 давлат фуқаролари учун амал қилиб келган 60 кунлик визасиз тартиб бекор қилинади. Ушбу рўйхатдан Uzbekistan ҳам ўрин олган бўлиб, энди ўзбекистонликлар ҳам Таиландга аввалгидек визасиз кира олмайди.

Қарор маҳаллий Royal Gazette нашрида расман эълон қилинганидан сўнг 15 кун ўтиб кучга киради. Расмий эълон эса келаси ҳафтада берилиши кутилаётгани айтилмоқда.

Янги қоидаларга мувофиқ, Uzbekistan фуқаролари Таиландга сафар қилиш учун онлайн тарзда виза расмийлаштириши керак бўлади. Бунинг учун Thai E-Visa платформаси орқали мурожаат юборилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май куни Thailand ҳукумати хорижликлар иштирокидаги жиноятлар сони ошиб бораётгани сабаб 90 дан ортиқ давлат фуқаролари учун амал қилган визасиз муддатни қисқартиришини маълум қилган эди. Янги тартибларга кўра, аввал 60 кун амал қилган визасиз режим ўрнига энди сайёҳлар Таиланд ҳудудида визасиз фақат 30 кунгача бўлиши мумкин бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.