Lex.uz сайтида қонун ҳужжатлари лотин ёзувида ҳам эълон қилинадиган бўлди

Lex.uz сайтида қонун ҳужжатлари лотин ёзувида ҳам эълон қилинадиган бўлди
017-йил 20-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Юристлар малакасини ошириш марказида “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда 25-сентябр санасидан расмий манба сифатида тан олинадиган Лех.уз – миллий қонунчилик базаси ҳақида маълумотлар ҳам берилди, деб ёзмоқда Xushnudbek.uz сайти.

1. Lex.uz мутлақо янги ва қулай дизайнда ишга тушади;
2. Қонун ҳужжатлари лотин графикасида ҳам эълон қилинади;
3. Хорижий инвесторлар томонидан энг кўп талаб этиладиган 16 та кодекс (яъни барчаси) ва 40 та қонунлар инглиз тили версиясида эълон қилинади;
4. Бундан буён янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар 1 кун муддатда Lex.uz сайтида Пдф форматида жойлаштирилади. Бугунги ҳолат қандай эди? Лех.уз сайтида ҳар ҳафтанинг душанба куни Қонун ҳужжатлари тўплами эълон қилинар, масалан, ҳафтанинг сешанба кунида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат фақатгина келаси ҳафтанинг душанба кунига келибгина эълон қилинарди холос;
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кирган ўзгаришлар 3 кун ичида Лех.уз сайтида акс этади.
Lex.uz сайтида қонун ҳужжатлари лотин ёзувида ҳам эълон қилинадиган бўлди
Lex.uz сайтида қонун ҳужжатлари лотин ёзувида ҳам эълон қилинадиган бўлди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.