Наманганда фожиа қурбонлари хонадонларига таъзия билдирилди

Наманганда фожиа қурбонлари хонадонларига таъзия билдирилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсуновдан иборат бир гуруҳ мутасаддилар Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг оила аъзоларига Президентнинг ҳамдардлиги ва таъзияларини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Наманганда фожиа қурбонлари хонадонларига таъзия билдирилди
Ушбу мутасаддилар машъум фожиада вафот этган ҳамюртларнинг ҳақларига дуолар қилиб, Яратган Парвардигордан уларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойлари жаннат боғларидан бир боғ бўлишини сўради.
Наманганда фожиа қурбонлари хонадонларига таъзия билдирилди
Уламолар ва масъуллар ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларининг мусибатларига шерик эканларини айтиб, республиканинг барча масжидларида жума намозларида дуолар қилингани ва мадрасаларда хатми Қуръонлар ўқилаётганини билдирди.
Наманганда фожиа қурбонлари хонадонларига таъзия билдирилди
Мана шундай қайғули кунларда мутасаддилар доимо ҳамроҳ бўлиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини изҳор қилди.

Олдинроқ Ақтўбедаги фожиа муносабати билан Наманганда вилоят ҳокими раҳбарлигидаги комиссия иш бошлагани хабар қилинган эди.

Манба: Daryo.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.