Тошкент вокзали яқинидаги «танга тутиб турган қўллар» ҳайкали олиб ташланди

Тошкент вокзали яқинидаги «танга тутиб турган қўллар» ҳайкали олиб ташланди
Тошкент вокзали яқинидаги «Танга ҳайкали» 4 май куни кечқурун демонтаж қилиб олиб ташланди. Бу ҳақда Facebook’даги Tashkent Retrospective саҳифасида маълум қилинди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Ушбу ҳайкал 14 нафар туркистонлик комиссарларга атаб ўрнатилган бошқа машҳур гранит ёдгорлик ўрнига қўйилган эди, дейилади хабарда. У эса 1996 йилда демонтаж қилинган. Бироз вақт ўтиб, вокзал олди майдонида унинг ўрнида пайдо бўлган «танга тутиб турган қўллар» 20 йилга яқин шаҳар меҳмонларини кутиб олди.
Тошкент вокзали яқинидаги «танга тутиб турган қўллар» ҳайкали олиб ташланди
Олиб ташланган ҳайкал ўрнида нима пайдо бўлиши ҳозирча номаълум. Тахмин этилишича, ушбу реконструкция 9 май байрами билан боғлиқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.