Тошкентдан Москвага янги йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилмоқда

Тошкентдан Москвага янги йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилмоқда
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2018 йил 14 декабрдан Тошкент-Москва йўналиши бўйича 350/349-сонли янги йўловчи поезди қатновини йўлга қўяди. Ушбу поезд “Қорақалпоғистон” станцияси орқали ҳаракатланади. Белгиланган жадвалга кўра, янги йўналиш бўйича қатновлар ҳафтада бир марта – ҳар жума куни амалга оширилади.

Ҳозирда Ўзбекистондан Москвага иккита поезд қатнови йўлга қўйилган: Тошкентдан 005Ф-сонли ва Андижондан 149Ф-сонли поездлар. Тошкентдан Москвага қатновчи поезд пайшанба ва шанба кунлари юради, у манзилга етиб олиш учун 2 кун 18 соат вақт сарфлайди. Андижондан Москвага поездлар эса сешанба ва якшанба кунлари юради ва йўлга 3 кун 1 соат вақт кетади.

Қўшимча маълумотларни жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда темир йўл маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.