Туризм қўмитаси: йил охиригача Ўзбекистонга 5 миллиондан зиёд турист ташриф буюради

Туризм қўмитаси: йил охиригача Ўзбекистонга 5 миллиондан зиёд турист ташриф буюради
\"2018 йилнинг 10 ойи мобайнида Ўзбекистонга 4,4 млн турист ташриф буюрган, уларнинг 300 000 таси узоқ хориж давлатларидан келишган. Йил охирига туристлар сони 5 млн дан зиёд бўлиши кутилмоқда\",– дея хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Екатерина Семерджиди.

\"Ўзбекистонга турислар ташрифини ошириш мақсадида 8 давлатга визасиз режим ўрнатилди, 50 давлатга виза олиш тизими енгиллаштирилди, 101 та давлатга виза тизими ўрнатилди, шунингдек, e-visa системаси тадбиқ этилди\", – дейди матбуот котиби.

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм бўйича элчиси диплом бериш тақдимотида Туризм қўмитаси матбуот котиби Ўзбекистонда зиёрат туризми, қишги ва ёзги дам олиш зоналари, маданий-маърифий сайёҳлик хизматлари кенг йўлга қўйилганини таъкидлади.

Биринчи ярим йилликда туризм соҳасидан даромад 452 млн АҚШ долларини ташкил этган. 2018 йил охирига эса бу кўрсаткич 1 млрд АҚШ доллари бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ Саудия Арабистонида Ўзбекистонда зиёрат-туризмни ривожлантириш бўйича муҳокама бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.