Абу Даби фестивалида ўзбекистонлик ошпазлар томонидан 10 минг кишилик палов дамланади

Абу Дабида ўтаётган Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивалида бугун ўзбекистонлик ошпазлар томонидан 10 минг кишига етказишга мўлжалланган палов дамланади. Бу ҳақда фестивалда қатнашаётган ўзбек делегацияси хабар берди.
Палов фестивалнинг марказий саҳнасида пиширилади. Хабар қилинишича, унда 1,5 тоннадан ортиқ гуруч дамланади. Марказий майдонда битта асосий катта қозон ва унинг ёнида 8 та кичкина қозон ўрнатилади. Ошни ўзбекистонлик 16 та ошпаз пиширади.

Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивали 2 декабрь куни бошланган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Палов фестивалнинг марказий саҳнасида пиширилади. Хабар қилинишича, унда 1,5 тоннадан ортиқ гуруч дамланади. Марказий майдонда битта асосий катта қозон ва унинг ёнида 8 та кичкина қозон ўрнатилади. Ошни ўзбекистонлик 16 та ошпаз пиширади.

Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивали 2 декабрь куни бошланган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













