Президентлар Корейс маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)

Президентлар Корейс маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)
Тошкент шаҳрида 20 апрель куни Корейс маданияти ва санъати уйининг тантанали очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин рафиқалари билан биргаликда ушбу дўстлик ва маданият саройини очди.
Президентлар Корейс маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Саҳнада корейсларнинг Ўзбекистонга кўчириб келиниши, ўзбек халқи билан аҳил яшаши ҳақида бадиий композиция намойиш этилди.
Президентлар Корейс маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумки, 1937 йилда Узоқ Шарқдан ўн минглаб корейслар мамлакатга кўчирилган. Ўша пайтдаги қийинчиликларга қарамай, ўзбек халқи уларни очиқ қалб билан қабул қилган, уларга бошпана бериб, меҳр кўрсатган. Ўзининг меҳнатсеварлиги ва қатъий иродаси, халқларнинг менталитети ўхшашлиги туфайли корейслар бу ерда иккинчи Ватанини топди. Улар Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросига, жамиятнинг фаол аъзоларига айланди.
Президентлар Корейс маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугунги кунда Ўзбекистонда 180 мингдан зиёд корейс миллатига мансуб юртдошлар яшайди. Уларнинг уч юзга яқини давлатнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган.

Давлат раҳбарлари ўзбекистонлик корейс рассомлари асарлари кўргазмаси билан ҳам танишди.
Президентлар Корейс маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Корейс маданият ва санъат уйи 478 ўринли киноконцерт зали, конференциялар зали, кутубхона, бадиий галерея, ресторан ва хизмат хоналарни ўз ичига олган. У жамоатчилик ва ёшлар интиладиган, муштарак маданиятларни бойитадиган яна бир масканга айланади.
Президентлар Корейс маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун куннинг иккинчи ярмида Президентлар Самарқандга ташриф буюриб, диққатга сазовор жойлар билан танишади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.