Жазирама тугади: Ўзбекистонда узоқ кутилган салқин ҳаво кузатилади

Жазирама тугади: Ўзбекистонда узоқ кутилган салқин ҳаво кузатилади
Ўзбекистонда аномал жазирамадан сўнг ниҳоят ҳаво температураси пасаяди. Яқин кунларда ҳарорат кундузи +32 даража иссиқ, кечаси +18 даража илиқ бўлади.

Хусусан, Тошкентда ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчиликсиз кечади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати +36 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди, +37 даража иссиқ бўлади. Ғарбдан эсувчи шамол тезлиги сониясига 7—12 метрни ташкил этади ва 15—20 м/с гача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилиши мумкин. 26—28 июль кунлари кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража иссиқ кузатилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +36 даража иссиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида атиги +27 даража иссиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аномал жазирама икки ҳафтадан буён давом этмоқда ва ҳатто янги рекордларни ўрнатди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.