Ўзбекистонда Беларусь технологиялари бўйича сутчилик-маҳсулотлар мажмуаси қурилади

Ўзбекистонда Беларусь технологиялари бўйича сутчилик-маҳсулотлар мажмуаси қурилади
Тошкент вилоятида Беларусь технологиялари бўйича сутчилик-маҳсулотлар мажмуаси қурилади. Бу ҳақда Беларусь қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташқи иқтисодий фаолият бош бошқармаси бошлиғи Алексей Богданов Беларусь-Ўзбекистон ҳудудлараро форумида маълум қилди.

«Тошкент вилоятида Борисовдаги «Здравушка-милк» ОАЖнинг ҳамкори бўлиб, улар Ўзбекистонда минг бош соғин сигирга мўлжалланган сутчилик-маҳсулотлар мажмуасини қуради.

У ерда Беларусь лойиҳаси бўйича ферма, қайта ишлаб чиқариш цехи барпо этилади, Беларусдан ускуна ва чорва моллари етказиб берилади», - деди Алексей Богданов.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь Ўзбекистонга парранда ва мол гўшти, сут маҳсулотлари, шакар, қандолатчилик маҳсулотлари етказиб беради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.