Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида қўл бериб кўришиш тақиқланди
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректорининг буйруғига кўра, вирусли ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳар қандай тактиль алоқа шакллари университет ҳудудида тақиқланди. Бу ҳақда университет сайтига таяниб Дарё маълум қилди.

«ЎзЖОКУ ректорининг буйруғига кўра, эндиликда ҳар қандай тактил алоқа шакллари тақиқланади. ‘Ўзини асраганни Худо асрайди’ деб бежиз айтишмайди. Келинг, соғлиғимизни асрайлик — қўлимизни тез-тез ювиб, ҳар қандай вирусли бахтсизликдан эҳтиёт чораларини кўрайлик!», — дейилади университет сайтида эълон қилинган хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.