Дам олиш кунлари Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Республика Гидрометерология маркази дам олиш кунларида юртимизда кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларига Волгабўйи районлари устида шаклланган нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими кириши давом этмоқда.

Республикамиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилояти бўйича, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади, жанубда айрим жойларда 40-42 даражагача етиши мумкин.
Дам олиш кунлари бутун мамлакатимиз ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди.

Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади, бу ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.