10:19 / 07.02.2017
6 636

Буюк Британияда яшил юнгли кучук туғилди

Буюк Британияда яшил юнгли кучук туғилди

Буюк Британияда лабрадор-ретриверда яшил юнгли кучук туғилди. Бу ҳақда "Daily Mail"га асосланиб "Кун" нашри хабар берди.

Ноодатий жонивор эгаларининг сўзига кўра, ит жуда ҳам кўк рангда туғилган. Улар аввалига жонивор қора рангли деб ўйлашди, бироқ кейинчалик юнгнинг ранги яшил эканини пайқашган.

"Биз ҳайратга тушдик ва "яшил итлар бўлмайди" деб бир-биримиз билан баҳлашдик", - дея айтиб ўтди жонивор эгаси Элани Купер. Итнинг онаси жигар рангда.

Daily Mail’нинг ёзишича, ғайритабиий ранг ит йўлдошида биливердин моддасининг кўплиги билан боғлиқ. У гемоглобин парчаланишидаги оралиқ модда ҳисобланади. Хабарларга кўра, яшил ранг бир неча ҳафтадан сўнг ювилиб кетади.

Кучукни "Шрек" мультфильмидаги қаҳрамон шарафига Фифи деб аташди. Эгалари уни сотиб юборишни мўлжалламоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Буюк Британияда яшил юнгли кучук туғилди