Мария Захарова украиналикларни европаликлар томонидан қириб юборилган Америка ҳиндуларига ўхшатди.
Гап шундаки, Украина Ташқи ишлар вазирлиги хорижда яшаётган 18-60 ёшли эркакларга барча консуллик хизматлари кўрсатишни тақиқлади. 24 апрелдан бошлаб улар фақат Украинага қайтиш учун ҳужжат олиши мумкин.
“21-асрнинг биринчи чораги охирида дунё украин халқининг қирғинига гувоҳ бўлмоқда. Ғарб томонидан тайинланган Зеленский ва аслида украин миллатига алоқадар бўлмаган, бандитлар тўдаси Украинани тунаб, унинг бойликларини Ғарбга олиб чиқиб кетишди. Унинг тарихини ўчириб, қайта ёзишди, ёдгорликларини вайрон қилишди ва туб аҳолини йўқ қилишга киришишди.
Буларнинг ҳаммаси худди Шимолий Америка туб аҳолиси — ҳиндулар қирғинига ўхшайди. “Маданийлашган” европаликлар уларни ўн минглаб ўлдиришган эди. Масалан, Манхеттен ороли ҳиндулардан бир шода мунчақ эвазига сотиб олинган, аммо украиналикларга ҳатто мунчоқ ҳам тегмади. Уларнинг бўйнига фақат Америка сиртмоғи илинди.
Энди бўлса Зеленский Вашингтон пули эвазига охирги украиналикларни ҳам ўлимга етакламоқда”, - деб ёзган ўзининг телеграм каналида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"
Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз!
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди