108
ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган
Фото: iStock
Президент фармони билан таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилиши тўғрисида хабар берилганди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига кўра, мазкур фармон маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган.
Қайд этилишича, фармон таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва лотереяларни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида илғор хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида ишлаб чиқилган. Фармонни тайёрлаш жараёнида Сингапур, Венгрия, Жанубий Корея, Грузия ва бошқа бир қатор давлатларнинг тажрибаси ўрганилган.
Таъкидланишича, ҳужжатда назарда тутилган чоралар, биринчи навбатда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, қимор ўйинларига қарамликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, шунингдек, маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган. Хусусан, фармонда назарда тутилган чора-тадбирлар миллий провайдерларнинг таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва улар фаолиятини мониторинг қилиш, ўйинларга ҳаддан ташқари қарам бўлган шахсларни ва айрим тоифадаги фуқароларни ўйинларда қатнашишдан ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини ташкил этиш механизмларини жорий этишни ўз ичига олади.
Фармоннинг амалга оширилиши интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, букмекерлик фаолияти ва лотереялар ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш учун ишончли асос яратади, қонуний равишда ташкил этилган ўйинларда иштирок этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қимор ўйинларига қарамликка қарши курашнинг самарали механизмларини жорий этади, шунингдек, давлат бюджетига турли ижтимоий мақсадларга йўналтирилиши мумкин бўлган қўшимча даромад манбаларини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрель ойида президент қарори билан махсус ишчи гуруҳ ташкил қилинган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди