Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан 23 февраль – 2 март кунлари жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари доирасида бир қатор фоҳишахоналар фаолиятига нуқта қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 2 март, пайшанба куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
Тошхўжаевга кўра, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртлик ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 9 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланиб, Жиноят кодексининг 131-моддаси тартибида жиноят ишлари қўзғатилган.
Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 15 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 900 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Ўз уйида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Қора қамиш ¼ даҳасида қайд этилган. Кекса фуқаро бор-йўғи 50 минг сўм пул учун бир эркак ва бир аёлни ўзи уйига қўйган. Бу эса ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг эътиборини тортган. 2 март, пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари давомида Олмазор туманидаги 165-умумий ўрта таълим мактабида сайёр йиғилиш ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва аҳоли иштирокида муҳокама ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади