10:49 / 26.04.2024
195

Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди

Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакили (USTR) 301-махсус ҳисоботига киритилган кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да эди.

Муайян давлатнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунга қадар Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолиб келаётганди.

"Мана бугун охирги беш йилда интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш, уларга бўлган ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилиш, халқаро шартномаларга аъзо бўлиш ва ташқи алоқаларни ривожлантириш ҳамда ЖСТнинг ТRIPS битими талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўналишида амалга оширилган тизимли ишлар сабаб шундай натижага эришдик", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда АҚШ Савдо вакили (USTR) Ўзбекистоннинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мезони бўйича АҚШнинг Преференсиялар бош тизимига (GSP) мувофиқлигини эълон қилган ҳамда Еврокомиссия таҳлиллари асосида Ўзбекистон GSP+ да қатнашиш мезонларига жавоб беради, деган хулосага келганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди