16:35 / 13.05.2017
13 796

“Супероғир” вазн тоифасидаги бир ярим ёшли чақалоқ (фото)

“Супероғир” вазн тоифасидаги бир ярим ёшли чақалоқ (фото)
Туркиялик Самсун шаҳрида Яғиз Бекте исмли чақалоқ бир ярим йил ичида 32 кг вазнга эга бўлди. У ҳар ойда 2-2,5 килога семирган ва ҳеч қандай парҳез унинг семиришига тўсқинлик қилолмаган, деб ёзади Qalampir.uz.

Бола беш ойлик бўлганида шифокор кўригига олиб борилган ва унга лептин (модда алмашинувини тартибга солувчи) гормон етишмаслиги ташхисини қўйишган.

Ота-онанинг айтишича, давлат ижтимоий суғурта ташкилоти фарзандини даволаш учун маблағ беришдан бош тортган. Беморнинг онаси Севдо Бекте шифокор белгилаган уч ойлик даволаш курси учун кетадиган харажатларни ҳисоблаб чиқди.

Дорининг ҳар бир қутиси 4441 доллар ёки 15 000 лира бўлиб, бундай доридан 20 та керак бўлади. Болани даволаш учун жами 300 000 лира сарфланади. Ота-она моддий томонидан қийналаётгани сабабли давлат раҳбарига мурожаат қилди.

Шифокор бундай семизлик бола учун жуда хавфли эканини айтиб, бола бу касаллик билан узоқ яшамаслигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Супероғир” вазн тоифасидаги бир ярим ёшли чақалоқ (фото)