date

Саудия Қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» «Ал Наср»ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди

Саудия Қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» «Ал Наср»ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду ўз жамоаси "Ал-Наср"ни мағлубиятдан қутқара олмади. Саудия Арабистони Қирол кубоги 1/8 финалида Ар-Риёд жамоаси "Ал-Иттиҳод"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Меҳмонларга ғалабани Карим Бензема ва Уссем Ауар келтирди. Дастлабки дақиқалардан "Ал-Наср" ҳужумкор ўйин намойиш этди.

Криштиану Роналду ва Садё Мане рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилишди, аммо меҳмонлар қарши ҳужумда самаралироқ бўлишди. 15-дақиқада Карим Бензема Диабининг узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни очди.

Мезбонлар жавоби узоқ куттирмади. 30-дақиқада Габриэл Анжело Роналду билан "девор" услубида ўйнаб, кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим дуранг билан якунланди, аммо икки жамоа ҳам бир неча имконият яратди. Иккинчи бўлимда "Ал-Иттиҳод" бир ўйинчиси кам бўлиб қолди.

Аҳмад ал-Жулайдон қўпол қоида бузганлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. "Ал-Наср" босимни оширди, бош мураббий янги ўйинчиларни майдонга туширди, бироқ меҳмонлар ҳимояда мустаҳкам туриб, қарши ҳужум учун имконият кутди.

45-дақиқада Уссем Ауар марказдан тезкор ҳужумни бошлади ва узоқ бурчакка аниқ зарба йўллаб, "Ал-Иттиҳод"ни олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда мезбонлар қанотлардан ҳужум қилишга ҳаракат қилди, аммо дарвозабон Райкович жамоасини бир неча бор қутқариб қолди.

Мане ва Команинг зарбалари ноаниқ бўлди, Роналду эса жарима зарбасидан юқорига тепди. "Ал-Иттиҳод" иродали ғалабага эришиб, Қирол кубоги чорак финалига йўл олди.

"Ал-Наср" эса, майдондаги устунлигига қарамай, мусобақани тарк этди.

Саудия Қирол кубоги. 1/8 финал
Ал Наср – Ал Иттиҳод 1:2
Голлар: Анжело 30 – Бензема 15, Ауар 45+4
Ал Наср – Бенто, Боушал (Ал Ҳассан, 85), Симакан (Ал Амри, 49), Мартинес, Яҳё, Анжело, Ҳайбари (Брозович, 67), Коман, Феликс (Уэсли, 67), Мане, Роналду.
Ал Иттиҳод – Райкович, Ал Жулайдан, Данилу, Митай, Фабинио, Канте, Ауар (Ал Ғамди, 88), Рожер, Диаби, Бензема (Бергвейн, 76)
Четлатиш: Ал Жулайдан 49



Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» «Ал Наср»ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди