date

Айвэн Тони Саудия лигасида Роналдуни ортда қолдирди

Айвэн Тони Саудия лигасида Роналдуни ортда қолдирди

Саудия Арабистони чемпионатининг тўпурарлик пойгасида Криштиану Роналду рақибига йўл берди. "Ал-Аҳли" ҳужумчиси Айвэн Тони "Ал-Иттифоқ"ка қарши ўйинда порлаб, жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди ва хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу натижадан сўнг Тони ҳисобидаги голлар 18 тага етиб, у тўпурарлар рўйхатида якка пешқадамга айланди. "Ал-Наср" сафидаги Роналду ва "Ал-Қодисия" ҳужумчиси Хулиан Киньонес эса 16 тадан гол билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди.

Турнир жадвалида "Ал-Ҳилол" етакчилик қилмоқда: жамоа 17 турда ҳали мағлубият кўрмаган — 14 ғалаба ва 3 дуранг.

Криштиану Роналду Саудия Арабистонида 2023 йилдан бери тўп суриб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Айвэн Тони Саудия лигасида Роналдуни ортда қолдирди