
Россиялик ҳужумчи, “Вашингтон Кепиталс” жамоаси аъзоси Александр Овечкин НХЛ тарихида илк бор 900 та шайба урган илк ўйинчи бўлди. Бу ҳақда Championat нашри хабар берди.
40 ёшли спортчи ўзининг 900-шайбасини “Сент-Луис Блюз” жамоасига қарши ўйинда, иккинчи даврнинг 18-дақиқасида киритди. Овечкин бунгача НХЛнинг мунтазам мавсумларида урилган шайбалар сони бўйича Уэйн Гретцкининг рекордини (894 гол) ортда қолдирган эди.
Россиялик юлдузнинг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир мавсумга мўлжалланган. Аввалроқ Овечкин янги шартнома имзолашни ҳали режалаштирмаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар