
Ўзбекистон бокс терма жамоаси халқаро World Boxing турнирида муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Навбатдаги мусобақа кунида жамоа вакилларидан бир қисми ярим финалга йўл олди, айримлари эса чорак финалда иштирокини якунлашди.
57 кг вазн тоифасида Ситорахон Турдибекова Хитой Тайбей вакиласи Ву Ших Йи билан баҳсда 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди. 55 кг вазн тоифасида Самандар Олимов Жанубий Кореялик Шин Жайёнг устида 5:0 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўл олди.
75 кг вазн тоифасида Жавоҳир Абдураҳимов Қозоғистонлик Аман Консбековни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олди. Шунингдек, 90 кг вазн тоифасида Нусратбек Тоҳиров украиналик Богдан Толмачёвни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.
50 кг вазн тоифасидаги жанг эса ўтказилмади, чунки Жанубий Кореялик Ён Тэгун тиббий сабабларга кўра мусобақани тарк этди. Шу сабабли Асилбек Жалилов автоматик равишда кейинги босқичга ўтди.
Муҳаммадзизбек Исмоилов 70 кг вазн тоифасида Жанубий Кореялик Ким Жунсуни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги босқичга йўл олди. 85 кг вазн тоифасида Жасурбек Йўлдошев австралиялик Жон Лачланни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кунни ғалаба билан якунлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.