date

Яна бир ўзбек ёш иқтидор Европага йўл олди

Яна бир ўзбек ёш иқтидор Европага йўл олди

Ўзбекистонлик вингер Садриддин Ҳусанов Португалияга йўл олди ва "Брага" клубида кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

17 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда "Брага" либосидаги суратини улашди. Бу эса унинг португалияликлар билан шартнома имзолаш арафасида эканидан дарак беради.

Маълумотларга кўра, Ҳусанов клубнинг ёшлар жамоаси билан келишувга яқин. У Тошкентнинг "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ҳусанов Осиё Кубогида ўсмирлар терма жамоаси сафида чемпион бўлгач, эътибор марказига тушди. Шунингдек, у жаҳон чемпионатида ҳам муносиб ўйин кўрсатди ва яқинда The Guardian талқинига кўра дунёнинг энг истеъдодли 60 нафар ёш футболчиси рўйхатидан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Яна бир ўзбек ёш иқтидор Европага йўл олди