date

Аллегри Фюлькруг келиши «Милан» учун фойдали дея ҳисоблайди

Аллегри Фюлькруг келиши «Милан» учун фойдали дея ҳисоблайди

«Милан» таркибида тез орада янги футболчи дебюти кутилмоқда — жамоага германиялик ҳужумчи Никлас Фюлькруг қўшилди. У аллақачон яқин турда, жума оқшомида «Кальяри»га қарши бўладиган учрашувда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу борада бош мураббий Макс Аллегри ҳам ишора берди. Унинг айтишича, Фюлькруг жамоа ихтиёрига келиб қўшилган ва мураббий унинг трансферидан мамнун.

«Тақвим тобора тиғизлашмоқда, жароҳатлар эса кўпайиб кетмоқда. Фюлькруг ўйин режа бўйича кетмай қолган пайтларда ёрдам бера олади. Кўпинча шундай бўлади: бир нарсани режалаштирасан, майдонда эса бутунлай бошқача вазият юз беради», — дея Аллегри сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Айни пайтда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аллегри Фюлькруг келиши «Милан» учун фойдали дея ҳисоблайди