date

Юлдуз Усмонова ажрашган аёлларни унитазга ўхшатгани юзасидан тушунтириш берди

Юлдуз Усмонова ажрашган аёлларни унитазга ўхшатгани юзасидан тушунтириш берди

Ижтимоий тармоқларда бир неча кун аввал тарқалган видео ортидан хонанда Юлдуз Усмонова кескин танқидларга учраган эди. Унда у ажрашган аёллар ҳақида айтган ўхшатишлари кўпчилик томонидан камситиш сифатида қабул қилиниб, салбий муносабатларга сабаб бўлган.

Видеонинг кенг муҳокамага айланишидан сўнг хонанда ушбу гапларига шахсан ўзи изоҳ берди. Юлдуз Усмонованинг таъкидлашича, унинг сўзлари мутлақо ҳақорат ёки камситиш мақсадида айтилмаган.

— “Ким ўрмонда йўқолган бўлса, бу унинг ўзининг иши. Йўқолганни ушлаб бўлмайди. Лекин сақлаб қолиш мумкин бўлган оилаларни сақлаб қолайлик, деган ниятда гапирдим”, — деди хонанда.

У шунингдек, асосий мақсад жамиятда оила қадрини асраш эканини алоҳида урғулаб ўтди:

— “Ёлғизлик Аллоҳга ярашади. Шунинг учун оилаларни асрайлик, инсонлар бахтли бўлишсин. Илоҳим, 2026 йилда ажрашишлар камайсин”, — дея фикрини якунлади Юлдуз Усмонова.

Хонанданинг бу изоҳи олтидан айримлар уни қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар баҳсли мавзуда эҳтиёткорлик муҳимлигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова ажрашган аёлларни унитазга ўхшатгани юзасидан тушунтириш берди