
Англия Премьер-лигасининг 19-тур якунловчи баҳсларида «Лидс» «Ливерпул»га қарши сафарда очко олиб кетди: учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги иккинчи тўқнашуви бўлди. Аввалроқ «Элланд Роуд»да ўтган ўйинда ҳам ғолиб аниқланмаган, томонлар 3:3 ҳисобида дуранг қайд этганди.
Натижада «Лидс» АПЛда 2000/2001 йилги мавсумдан бери илк бор «Ливерпул»га қарши бир мавсум давомида бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмади. Ўша мавсумда «Лидс» «қизиллар»ни иккала учрашувда ҳам енгган эди.
Шундан кейинги йилларда тақвим бу клубларни тўқнаш келтирганида (чунки «Лидс» ҳар доим ҳам АПЛда ўйнамаган), одатда «Ливерпул» икки ўйиндан камида биттасида ғалаба қозониб келарди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.