
Люксембургда ўтказилаётган W75 теннис турнирида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Мария Тимофеева ярим финалга чиқди. Чорак финал учрашувида у Германия вакили Мона Бартелга қарши майдонга тушди.
Ўйинни муваффақиятсиз сет билан бошлаганига қарамай, Тимофеева учрашувни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Кейинги босқичда ўзбекистонлик теннисчи Бельгия вакили Э.Вандроммега қарши куч синашади.
Ғолиб бўлса, Тимофеева чехиялик Паликова ёки Германиялик Беннеманн ўртасидаги жуфтлик ғолиби билан финалда тўқнашади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Тимофеева Россия номидан чиқиш қилишни тўхтатиб, Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.