date

Кампани Диас ва Олисени Рибери ҳамда Роббен билан қиёсламади

Кампани Диас ва Олисени Рибери ҳамда Роббен билан қиёсламади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Кампани Луис Диас ва Майкл Олисени Франк Рибери ҳамда Арьен Роббен билан таққослашлар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Колумбиялик Диас ва француз Олисе сўнгги пайтларда «Бавария»даги энг кучли вингерлар тандеми сифатида тилга олинмоқда — мухлислар уларни Рибери ва Роббен давридан бери энг яхши жуфтлик деб атаяпти.

«Ҳозирча уларни солиштиришни истамайман. Рибери ва Роббенни жуда ҳурмат қиламан, уларга қарши ўйнаш ҳам насиб қилган. “Лучо” ва Майкл ўз йўлидан бориши керак. Гап фақат индивидуал маҳоратда эмас, жамоавий совринлар ҳам муҳим. Агар улар “Бавария” билан кўплаб муҳим трофейларни қўлга киритса, балки шунда бундай қиёслар ўринли бўлар, ҳозир эса йўқ», — деди Кампани матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Луис Диас «Бавария» сафига ўтган ёзда қўшилган, Майкл Олисе эса жамоага 2024 йилда келиб қўшилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кампани Диас ва Олисени Рибери ҳамда Роббен билан қиёсламади