Мартинес Роналдуга ЖЧ-2026 олдидан рақобат кучайишини эслатди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналдуга 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ҳужум чизиғида рақобат янада кучайишини билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис мундиал учун таркибда икки эмас, уч нафар марказий ҳужумчини рўйхатга киритишни режалаштирмоқда. Мартинеснинг айтишича, терма жамоа эшиклари ҳамиша очиқ, бироқ айнан рақобат таркибга киришни анча мураккаблаштиради. Унга кўра, учинчи ҳужумчи позицияси ЖЧ-2026да муҳим рол ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони мақомини Аргентина терма жамоаси ҳимоя қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг