date

Луис Энрике келажаги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Луис Энрике келажаги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ўз келажаги борасида тарқалган шов-шувли хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ испаниялик мутахассис француз грандининг янги шартнома таклифини рад этгани ҳақида маълумотлар чиққан эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энрике бу гапларни ПСЖ атрофида доим айланиб юрадиган навбатдаги миш-мишлар, ҳатто кўплаб сохта янгиликлар дея баҳолади. Унинг айтишича, бундай хабарлар футболчилар ва жамоа муҳитини издан чиқаришга уриниш бўлса-да, бунга эришиб бўлмайди. Мураббий музокаралар бўлиши табиий ҳолат эканини, бироқ бундай жараёнлар доимо ёпиқ қолишини таъкидлади. Бу фикрларни журналист Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.

Ҳозирги шартнома Луис Энрикени ПСЖ билан 2026/2027 йилги мавсум якунгача боғлаб турибди. Испаниялик мураббий қўл остида парижликлар 10 та совринни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике келажаги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди