date

Хуршидбек Расулжонов чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Хуршидбек Расулжонов чемпионлик камарини ҳимоя қилди
Ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Расулжонов Екатеринбург шаҳрида ўтказилган RCC Boxing турнирида EBR чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. У саккиз раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундиёқ Жанубий Африка Республикаси вакили Лусанда Команисини нокаутга учратди.

Бу ғалаба Расулжоновнинг профессионал фаолиятидаги 11-ғалабаси бўлиб, у ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган. Хуршидбек Расулжонов тажрибали рақиб, 35 дан ортиқ профессионал жанг ўтказган Лусанда Команиси қаршисига рингга чиқди.

Жангнинг дастлабки сонияларидан бошлаб Расулжонов ташаббусни ўз қўлига олди. У масофани муваффақиятли назорат қилиб, рақибига юқори темпни мажбур қилди.

Команиси қарши ҳужумлар уюштиришга уриниб кўрди, бироқ тезлик ва аниқлик борасида Расулжонов устунлик қилди. Иккинчи раундда Расулжонов кучли зарбалар сериясини амалга ошириб, уни аниқ зарба билан якунлади.

Шу зарбадан сўнг Команиси рингда йиқилиб қолди ва ҳакам жангни тўхтатиб, нокаутни қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хуршидбек Расулжонов чемпионлик камарини ҳимоя қилди