"Манчестер Сити" Англия Кубогидаги 40 йиллик натижани такрорлади

«Манчестер Сити» 2025 йилги Англия Кубоги доирасида ўз тарихидаги энг йирик ғалабасини қайд этди. Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа ўз майдонида «Эксетер»ни 10:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ғалаба 1987 йилдан бери клубнинг энг катта натижаси бўлиб, ўшанда жамоа «Хаддерсфилд»ни шундай ҳисобда енгган эди.
2019 йилда «Сити» Англия Лига Кубоги доирасида «Бертон»га жавобсиз 9 гол урган эди, бугунги кунда уларнинг у билан боғлиқ энг катта ғалабаси ҳисобланади.
Шунингдек, «Манчестер Сити» Премьер-Лигада 1986 йилдан буён биринчи марта бир ўйинда 10та гол урган жамоа бўлди. Сўнгги марта «Ливерпуль» Лига Кубогида «Фулхэм» дарвозасига 10 гол урган.
Англия Кубоги тарихида сўнгги маротаба 10дан ортиқ гол урган жамоа «Тоттенҳэм» бўлиб турибди. 1960 йилнинг февралида «Шпорлар» «Крю»ни 13:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Шундай қилиб, «Манчестер Сити»нинг ўйини жамоа учун янги рекорд ва тарихдаги ёрқин из қолдирган ғалаба бўлди. Клубнинг янада катта муваффақиятларга йўл олгани аниқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!