date

АҚШ Сурияга ҳаводан зарбалар берди

АҚШ Сурияга ҳаводан зарбалар берди
АҚШ марказий қўмондонлиги 11-январга ўтар кечаси Сурияда ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом давлати) гуруҳига қарашли объектларга ҳаводан зарбалар берилганини маълум қилди. Ушбу ҳужумлар АҚШ ҳарбийлари ва таржимоннинг ўлдирилишига жавобан амалга оширилган “Лочин зарбаси” операцияси доирасида ўтказилди.

Маълумотларга кўра, зарбалар вақтида ИШИДнинг 35 дан ортиқ нишони йўқ қилинган. Операцияда 90 дан зиёд юқори аниқликдаги ўқ-дорилар ишлатилган ва 20 дан ортиқ ҳарбий самолёт, жумладан F-15E, A-10, AC-130J ҳамда MQ-9 дронлари жалб этилган.

Ҳужумларга сабаб бўлган воқеа 2025-йил 13-декабрь куни содир бўлган. Ўшанда ИШИД жангариси Сурияда АҚШнинг икки нафар ҳарбий хизматчиси ва бир таржимонини отиб ўлдирган, яна уч нафар ҳарбий яраланган эди. АҚШ расмийлари бу ҳодисани террорчилик ҳужуми сифатида баҳолаган.

АҚШ томони бундай ҳужумлар ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва террорчиликка қарши кураш доирасида амалга оширилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, халқаро ҳамжамият Суриядаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Сурияга ҳаводан зарбалар берди