date

Grateful Dead гуруҳи ҳаммуассиси ва гитарачиси Боб Вейр вафот этди

Grateful Dead гуруҳи ҳаммуассиси ва гитарачиси Боб Вейр вафот этди

78 ёшли америкалик мусиқачи Боб Вейр — афсонавий Grateful Dead рок гуруҳининг асосчиларидан бири — оламдан ўтди. Унинг вафоти ҳақида оила аъзолари маълум қилди.

Яқинларининг билдиришича, мусиқачи ўпка касаллиги билан боғлиқ асоратлар оқибатида вафот этган. Узоқ давом этган саратон билан курашдан сўнг Боб Вейр яқинлари қуршовида, осойишта ҳаётдан кўз юмган. Унга 2025 йил июлида ташхис қўйилганди.

Касалликка қарамай, Вейр орадан бир неча ҳафта ўтиб яна саҳнага қайтди. У Сан-Францискодаги Голден Гейт боғида ўтган Dead & Company гуруҳининг юбилей концертларида қатнашиб, мусиқий фаолиятининг 60 йиллигини нишонлади.

Grateful Dead 1965 йилда ташкил топган бўлиб, Америка рок мусиқаси тарихидаги энг таъсирчан жамоалардан бири сифатида эътироф этилади. Гуруҳ ижодида рок, блюз, фолк ва кантри оҳанглари уйғунлашган, уларнинг концертлари эса узун импровизациялар билан машҳур бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Grateful Dead гуруҳи ҳаммуассиси ва гитарачиси Боб Вейр вафот этди