
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигини (UzNADA) махсус кузатув рўйхатига киритди. Бу қарор 2025 йил февраль ойида ўтказилган текширув давомида аниқланган қоидабузарликлар асосида қабул қилинган.
UzNADA ўз навбатида хатоларни тўрт ой ичида бартараф этиш режаси ишлаб чиқилганини маълум қилди. "Агар белгиланган муддатда камчиликлар тўғриланмаса, WADA автоматик тарзда расмий хабарнома юборади ва тикланиш шартларини белгилайди", дейилади агентлик баёнотида.
WADA халқаро ташкилот бўлиб, спортда допинг қўлланилишига қарши курашади. Агентлик ягона антидопинг қоидаларини ишлаб чиқади, тақиқланган моддалар рўйхатини эълон қилади, текширувларни мувофиқлаштиради ва миллий ташкилотларни қўллаб-қувватлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.