date

Актриса Малика Асқаралиеванинг тўйи санъат оламини бирлаштирди (фото)

Актриса Малика Асқаралиеванинг тўйи санъат оламини бирлаштирди (фото)

Аввал хабар берганимиздек, актриса Малика Асқаралиеванинг турмуш қураётгани ҳақида маълум қилинган эди. 18 январ куни эса санъаткорнинг тўй маросими бўлиб ўтди. Ушбу тўй нафақат оила аъзолари, балки шоу-бизнес ва санъат олами вакиллари учун ҳам унутилмас воқеага айланди.

Тўй маросими жуда ҳам файзли, кўркам ва юқори кайфиятда ўтди. Қувончли кунда кўплаб машҳур актрисалар ва санъаткорлар меҳмон сифатида иштирок этиб, ёшларга самимий тилакларини билдиришди.

Маълум бўлишича, Малика Асқаралиева таниқли телебошловчи Нилуфар Умрзоқовага келин бўлди. Маросим давомида эса таниқли хонандалар ва санъат вакиллари хизмат қилиб, тўйга янада шукуҳ бағишлашди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳалар ва суратлардан кўриниб турибдики, ушбу тўй ўзининг нафосати, самимий муҳити ва машҳур меҳмонлари билан мухлислар эътиборини тортди.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Малика Асқаралиеванинг тўйи санъат оламини бирлаштирди (фото)