Маҳлиё Асқаралиева тўйи куни муҳим имтиҳондан ўтди (видео)

Актриса Маҳлиё Асқаралиеванинг тўйи 18 январ куни бўлиб ўтди. Айнан шу куни Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун танловнинг Республика босқичида иштирок этиши ҳам унга тўғри келди. Бу эса, табиийки, актриса учун осон кечмади.
Актрисанинг айтишича:
“Анча йиллардан бери Зулфия номидаги Давлат мукофотига интилиб келаётган эдим. Бироқ бу жараён айнан тўйим кунига тўғри келади, деб ҳеч ҳам кутмагандим. Шунга қарамай, ўзимни бахтли ҳис қиляпман — ҳаммаси яхшиликка. Албатта, ҳаяжон бор: тўй, катта ҳаётга қадам, бахт… Ҳар иккала томондан ҳам жуда катта ҳаяжон. Бу мукофотни қўлга киритсам ҳам, киритмасам ҳам, ушбу кун мен учун барибир унутилмас бўлиб қолади. Чунки тўйим куни Зулфия номидаги Давлат мукофоти имтиҳони билан бирга эсда қолади”.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг