"Реал" катта тозалаш тайёргарлигини бошлади: кимлар клубдан ҳайдалади?

Мадриднинг “Реал” клуби ёзда таркибни қайта кўриб чиқиш ва муайян позицияларда “тозалаш” қилиш режаларини ишга туширмоқчи. Клуб ичкарисида кадрлар бўйича қарорлар аввалдан тайёрлаб қўйилаётгани ҳақида навбатдаги хабарлар тарқалди.
“Defenca Central” манбаси келтирган маълумотга кўра, “қироллик клуби” аллақачон эҳтимолий кетиш номзодлари рўйхатини шакллантирган. Унда қуйидаги футболчилар тилга олинади
- Винисиус Жуниор
- Эдуардо Камавинга
- Андрей Лунин
- Фран Гарсия
- Арда Гюлер
- Дин Хёйсен
Муҳими, бу рўйхат “ҳаммаси албатта сотилади” дегани эмас. Манбага кўра, “Реал” ушбу олти футболчи бўйича тушиши мумкин бўлган таклифларни эшитишга, шартларини ўрганишга ва вазиятга қараб қарор қабул қилишга тайёр. Яъни клубнинг позицияси оддий “кўрамиз, баҳолаймиз, кейин ҳал қиламиз” режимига ўхшайди.
Бу ерда мухлисларнинг асосий саволи табиий, кимлар ҳақиқатдан ҳам кетади, кимлар эса қолиб, янги мавсумда ўз ўрнини янада мустаҳкамлайди. Чунки рўйхатда жамоа учун муҳим рол ўйнай оладиган, ҳали ўсиш потенциали юқори бўлган исмлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, “қаймоқранглилар” айни пайт Ла Лигада 20 та ўйиндан кейин 48 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Демак, клуб мавсумнинг ҳал қилувчи қисмига ҳам тайёргарлик кўряпти, ёз учун ҳам “катта план”ни олдиндан ёзиб қўйган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!