
Жавоҳир Умматалиев Дубайда бўлиб ўтган IBA бокс бўйича жаҳон чемпионатида ишончли ғалабага эришди.
Қолаверса, жанг олдидан у афсонавий Рой Жонс билан шахсан учрашишга ҳам улгурди. 2-13 декабр кунлари Дубайда эркаклар ўртасида IBA бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Ўзбекистонлик боксчи Жавоҳир Умматалиев 80 кг вазн тоифасида Сейшел оролларидан бўлган Дашейл Фаншеттга қарши ёрқин жанг ўтказди. Умматалиев жангнинг илк сониялариданоқ рингда тўлиқ назоратни ўз қўлига олди.
У биринчи рақамда ишлади ва рақибига ташаббусни қўлга олиш имконини бермади. Унинг ҳужумлари аниқ ва кучли бўлиб, жанг суръати Фаншеттникига нисбатан анча юқори эди.
Ҳар бир раундда ўзбекистонлик боксчи устунлигини янада оширди. Натижада ҳакамлар бир овоздан Умматалиевни 5:0 ҳисобида ғолиб деб эълон қилишди.
Ушбу ғалаба унга мусобақанинг кейинги босқичига ишонч билан ўтишни таъминлади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, жанг олдидан Умматалиев афсонавий боксчи Рой Жонс билан учрашган. 
Қисқа суҳбат ва ушбу машҳур чемпионнинг қўллаб-қувватлови унга қўшимча мотивация бўлди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.