date

1 февралдан қандай машиналардан фойдаланиш тақиқланади?

1 февралдан қандай машиналардан фойдаланиш тақиқланади?

2026 йил 1 февралидан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади ва улар давлат рўйхатидан чиқарилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 20 февраль куни қабул қилинган 11-сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Қарорга кўра, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимидаги “Маъмурий амалиёт” модули масъул вазирлик ва идоралар ахборот тизимларига интеграция қилинади.

Шунингдек, 2026 йил 1 февралдан:

-умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари;

-кон, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспортлар;

-юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар;

-“антиквар” автомототранспортлар учун алоҳида серияли давлат рақам белгилари жорий этилади.

Яна бир енгиллик сифатида, автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномада мулкдор манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади. Рўйхатдан ўтказиш жараёнида эса олди-сотди шартномаси, аукцион баённомаси, электрон ҳисоб-маълумотлар ва мулкдор маълумотлари идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » 1 февралдан қандай машиналардан фойдаланиш тақиқланади?