date

«Куилмес» стадиони янгиланиши учун мухлисларни ишга чақирди

«Куилмес» стадиони янгиланиши учун мухлисларни ишга чақирди

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири бўлган «Куилмес» 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини жамлаган. Бироқ ҳозир жамоа мураккаб даврни бошдан кечирмоқда ва клуб қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу сабаб «Куилмес» раҳбарияти стадионни қайта қуриш режасини эълон қилар экан, одатдаги хайр-эҳсон йиғимлари йўлини танламади. Клуб мухлисларни пул ўтказишга эмас, балки бевосита стадионга келиб, жисмоний меҳнат қилиб, қайта қуриш ишлари бўйича топшириқларни бажаришга чақирди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар бу таклифни илиқ кутиб олди ва кўнгиллилар тезда йиғила бошлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Куилмес» стадиони янгиланиши учун мухлисларни ишга чақирди